Халқ билан мулоқот: Бош вазир реп куйлаб халқига мурожаат қилди (Видеофакт)

Халқ билан мулоқот: Бош вазир реп куйлаб халқига мурожаат қилди (Видеофакт)

Непалда янгича сиёсий қараш. Непалда собиқ рэпер зумерлар инқилобидан сўнг бош вазирга айланди. Балендра Шах, Balen тахаллуси билан танилган, халққа мурожаатини клип форматида эълон қилди.

Унинг партияси парламентдаги 275 ўриндан 182 тасини қўлга киритди. Бу 2025 йилдаги оммавий норозиликлардан кейин ўтказилган илк сайловлар бўлди. Ўшанда ёшлар иш ўринлари ва коррупцияга қарши кураш талаб қилиб кўчаларга чиққан эди.

Норозиликлар давомида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, аввалги ҳукумат ағдарилган. Собиқ бош вазир Оли эса намойишчилар ўлими бўйича иш доирасида ҳибсга олинган.

Энди янги ҳукумат сиёсий беқарорлик ва иш ўринлари етишмаслиги каби муаммоларни ҳал қилишга мажбур бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: