Агар Украинада ҳар бир уй бекаси дрон ясай олса…

Агар Украинада ҳар бир уй бекаси дрон ясай олса…

Rheinmetall раҳбари Украина дронларининг самарадорлигига шубҳа билдирди. Компания бош директори Армин Паппергер Украина учувчисиз аппаратларини танқид қилиб, уларни «уй бекалари иши» ва «Lego конструктори»га қиёслади. Унинг айтишича, Украина янги технологик сакрашни таклиф қила олмаган, аксинча, мавжуд деталлардан, жумладан 3D-принтер орқали йиғилган дронлардан фойдаланмоқда.

Паппергер фикрича, бундай ишланмалар қурол бозорида жиддий ўзгариш ясай олмайди ва бу йирик мудофаа компаниялари даражаси эмас. Шу билан бирга, Украина томонидан берилган изоҳларда замонавий уруш қоидалари ўзгаргани таъкидланмоқда. Уларнинг фикрича, арзон ва бир марталик дронлар қиммат техникага қарши самарали ишлаб, ҳаво мудофаа тизимларини ортиқча юклаб қўя олади. Яъни бугунги кунда устунликни қиммат технологиялар эмас, балки оммавийлик ва оддийлик таъминламоқда.

Агар Украинада ҳар бир уй бекаси дрон ясай олса, демак ҳар бир уй бекаси Rheinmetall компаниясига директор ҳам бўла олади — Зеленский Rheinmetall раҳбари баёнотига ҳазиломуз жавоб қайтарди

— «Очиғини айтсам, менимча, бугунги кунда риторика билан эмас, балки технологиялар ва натижа билан рақобатлашиш керак. Ва бу технологияларнинг натижасини биз ҳар куни жанг майдонида кўрсатяпмиз: ерда ҳам, осмонда ҳам, биласизми, денгизда ҳам,» — деди Владимир Зеленский. Аввалроқ Rheinmetall раҳбари украин дронларини “уй бекалари иши” деб баҳолаган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: