Машҳур моделнинг қабрида мудҳиш ҳодиса юз берди

Машҳур моделнинг қабрида мудҳиш ҳодиса юз берди

Миланлик тадбиркор ва модель Памела Генинининг қабрида содир этилган ваҳшийлик Италия ҳуқуқ-тартибот идораларини оёққа турғизди. Бу ҳақда хорижий ОАВ, жумладан, The New York Post нашри хабар бермоқда. 29 ёшли Памела Генини ўтган йилнинг октябрь ойида Миландаги ўз уйи балконида пичоқлаб кетилган эди. У нафақат модель, балки муваффақиятли тадбиркор ва бир нечта машҳур реалити-шоулар иштирокчиси сифатида танилганди. Дафн маросимидан бир неча ой ўтиб, унинг қабри таҳқирлангани маълум бўлди. Даҳшатли ҳодиса қабристон ходимлари томонидан навбатдаги дафн жараёнига тайёргарлик кўрилаётган вақтда аниқланган. Ишчилар Памеланинг тобути қопқоғи шикастлангани ва яхши ёпилмаганини пайқаб қолишган. Тобут очиб кўрилганда эса, марҳуманинг танасидан бош қисми ажратиб олингани ва ўғирлаб кетилгани аён бўлган.

Полиция тахминига кўра, бу жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан режалаштирилган ҳолда содир этилган. Ҳозирда жиноятчиларнинг мақсади нима бўлгани — ўч олиш,  ёки бошқа ғаразли ниятлар экани номаълумлигича қолмоқда. Италия қонунчилигига кўра, жасадни таҳқирлаш ва қолдиқларни ўғирлаш учун жиноятчиларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: