ШОШИЛИНЧ! Эрон АҚШни ‘бўғиб’ қўймоқда!..
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) 29 март куни яқин орада АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий ва «муҳим» объектларига янги зарбалар бериш билан таҳдид қилди.
«Америка радарлари, логистика тизимидаги узилишлар ва қурбонлар сонининг ортиши давом этмоқда. Эроннинг разведка ва зарба бериш амалиётларидаги устунлигини ҳисобга олсак, АҚШда Эрон чегараларидан чекинишдан бошқа чора қолмади», — деб ёзди ИИМК Ҳаво-космос кучлари қўмондони, бригада генерали Мажид Мусави ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида.
У Америка радарлари ва логистикаси ишидаги узилишлар ҳамда душман орасидаги йўқотишлар ортиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, генерал АҚШ базаларидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари кучсизлангани ва инфратузилманинг бир қисми вайрон бўлганини қайд этди.
