Юзингиз қизарганда ичингизда нима содир бўлади? Тиббий факт

Юзингиз қизарганда ичингизда нима содир бўлади? Тиббий факт

Инсон организми — ҳалигача охиригача ўрганилмаган ҳақиқий мўъжиза. Биз кучли ҳаяжонланганда ёки бирон вазиятдан уят ҳис қилганда юзимиз лавлагидек қизариб кетишига ўрганиб қолганмиз. Аммо ўша лаҳзада танамиз ичида, хусусан, ошқозонимизда нималар содир бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Юз қизариши — бу шунчаки ташқи кўринишдаги ўзгариш эмас, балки бутун бошли гормонлар «симфонияси»дир. Биз ҳаяжонланганда организмимизда адреналин гормони миқдори кескин ортади. У қон томирларини кенгайтириб, қон айланишини тезлаштиради. Бу жараён нафақат юз терисида, балки ички аъзоларда ҳам бирдек кечади.

Энг ҳайратланарлиси шундаки, сиз уялган вақтда ошқозонингиз ҳам сиз билан бирга «уялади». Олимларнинг таъкидлашича, юз қизарган лаҳзада ошқозоннинг ички шиллиқ қавати ҳам худди шундай қизил рангга киради. Ошқозон деворларидаги қон томирлари кенгайиб, қон оқими кучайгани сабабли у ўзининг одатий пушти рангини ёрқин қизилга ўзгартиради.

Яъни, ошқозон сизнинг эмоционал ҳолатингизни худди кўзгудек акс эттиради. Ичингиздаги бу «қизариш» ташқи қизариш билан бир вақтда содир бўлади ва ҳиссиётлар босилгач, яна ўз ҳолига қайтади. Инсон танасидаги ҳар бир аъзо бир-бири билан узвий боғлиқ. Сизнинг ҳар бир ҳиссиётингиз — хоҳ у қувонч, хоҳ уят бўлсин — нафақат юзингизда, балки ички дунёйингизда ҳам ўз изини қолдиради. Шундай экан, ошқозонингиз «қизариши»га камроқ сабаб бўладиган, ижобий ҳиссиётларга бой ҳаёт кечиришга ҳаракат қилинг!

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: