Испания Эрондаги урушда иштирок этаётган самолётлар учун осмонини ёпди

Испания Эрондаги урушда иштирок этаётган самолётлар учун осмонини ёпди

Испания Эронга қарши урушда иштирок этаётган АҚШ самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди ва бу қарорни мудофаа вазири Маргарита Роблес расман тасдиқлади.

Мадрид бундан аввал Испания жанубидаги Рота ва Морон базаларидан фойдаланишга ҳам рухсат бермаслигини билдирган эди, энди эса чеклов бошқа давлатларда жойлашган, аммо Эронга қарши амалиётларда қатнашaётган Америка ҳаво кемаларига ҳам татбиқ этилмоқда. Испания ҳукумати бу позициясини урушга қўшилмаслик сиёсати билан изоҳламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: