Исроил охирги марта огоҳлантирилди: тиз чўк ёки ер юзидан супуриб ташланасан!..
Ва бу ҳазил эмас. Эрон ракеталари охирги кунларда ва соатларда Исроил ҳудудига шунчалик кўп тушмоқдаки, у ер ҳозир жаҳаннамнинг ўзига айланган. Агар сионистлар томони эртароқ тавбаларига таянишмаса, уларни бундан-да баттар хонавайронликлар кутиб турибди.
Трампнинг сўнгги пайтларда осмондан топиб олиб айтган гаплари, шайтоний сўзлари билан шайтонлашиши ўз йўлига, аммо ростдан ҳам Исроилнинг тақдири қил устида турибди… Эътибор берсангиз, сионистлар сўнгги пайтларда мутлақо кўзга кўринмай қолишган. Гўёки ҳамма зўравонликларни, бузғунчиликларни АҚШ уюштиргану, угина Эрон билан урушаётгандай… Йўқ, ҳеч қачон ундай бўлмайди. Эроннинг бош режаси — террор давлатини ўрни-туби билан йўқ қилиш!..
