Қойил! Франция ҳам эркаклик қилди!..
Франция Исроил учун қурол ташиётган самолётларни ўтказмади, Қуддус Париж билан мудофаа шартномаларини бекор қилмоқда
Франция Исроил учун ҳарбий юклар олиб кетаётган Америка самолётларининг ўз ҳудуди орқали учиб ўтишига рухсат бермади. Бу ҳақда Reuters агентлиги вазиятдан хабардор ғарблик дипломат ва яна икки манбага таяниб хабар берди.
Нашр этилган вақтда расмий Париж бунга изоҳ бермаган бўлса-да, ушбу қарор март ойи бошидаёқ Америка-Исроил операциясини халқаро ҳуқуқни бузиш сифатида қоралаган Макрон позициясининг мантиқий давоми бўлиб кўринмоқда.
19FortyFive таҳлилий нашри маълумотларига кўра, Франция Эронга қарши ҳужумкор миссияларни бажарадиган ҳар қандай самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Бу чеклов гуманитар ва фуқаролик рейсларига дахл қилмайди.
Франция америкаликларга Эрон билан уруш учун ўз осмонидан фойдаланишни тақиқлаган учинчи Европа давлати бўлди:
-
Испания аввалроқ Америка ҳарбий самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпиб, мамлакат жанубидаги Рота ва Морон-де-ла-Фронтера қўшма ҳарбий базаларидан фойдаланишни тақиқлаган эди. Испания Мудофаа вазири Маргарита Роблес Эрондаги урушни «мутлақо ноқонуний ва адолатсиз» деб атади. Президент Трамп бунга жавобан Мадридга савдо алоқаларини узиш билан таҳдид қилди.
-
Италия бир неча кун олдин Сицилиядаги Сигонелла базасига Америка бомбардимончиларини қўймади.
-
Португалия ҳам шунга ўхшаш позицияни эгаллади.
Натижада, Американинг B-1B бомбардимончилари Шарқий Атлантика орқали айланма йўллар билан учишга мажбур бўлмоқда, бу эса ҳавода қўшимча ёқилғи қуйишни талаб қилмоқда.
