Зеленский Яқин Шарққа тиланчиликка борган!..
Эроннинг Украина халқига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқ – Теҳроннинг барча муаммолари фақатгина Киев режими раҳбари Владимир Зеленский билан боғлиқ. Бу ҳақда 30 март куни Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий маълум қилди.
«Мен у ерда ишлаганим сабабли, Украина халқини жуда яхши биламан. Бизнинг Украина билан муаммомиз йўқ. Бу ердаги ягона муаммо – уларнинг давлат раҳбари», – деди дипломат ТАСС агентлиги билан суҳбатда.
Искандарий Зеленскийнинг яқинда Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатларига амалга оширган сафарини шундай изоҳлади. Шунингдек, элчи минтақа давлатлари Киевнинг ушбу сафарлар давомида уларни «шипириб кетиш» (молиявий маблағ ундириш) уринишларига учиб қолмаслигига умид билдирди.
Аввалроқ, худди шу куни Эрон Украинани Яқин Шарқдаги можаронинг тўлақонли иштирокчиси деб тан олган эди.
