1 апрелдан нималар ўзгаради?

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Қуйидаги тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади:
▪️ давлат хизматлари,
▪️ электр, газ ва сув (банк кассалари орқали тўловлардан ташқари),
▪️ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари,
▪️ нефть-газ маҳсулотлари ва электромобилларни зарядлаш хизматлари,
▪️ 25 млн сўмдан юқори товар ва хизматлар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари),
▪️ кўчмас мулк ва айрим транспорт воситалари савдоси.

📚 Бошқа ўзгаришлар:
▪️ айрим ҳудудларда тадбиркорларга мактаб ва боғчалар ҳудудида хусусий боғча очишга рухсат берилади,
▪️  В1 сертификати бор чет элликлар фуқаролик имтиҳонидан озод этилади,
▪️ экология қоидаларини бузган юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади,
▪️ давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади,
▪️ йўл қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими кенгайтирилади,
▪️ БФҚ ва косметика ишлаб чиқариш учун импорт товарлар бождан озод қилинади,
▪️ барча халқаро аэропортларда чет элликлар учун ҚҚСни қайтариш (Tax Free) тизими жорий этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: