АҚШнинг 200 га яқин ҳарбий хизматчиси зарба остида!..
Ислом инқилоби соқчилари корпуси (ИСИҚ) Ҳаво-космик кучлари қўмондони, бригада генерали Мажид Мусави 31 март куни Эрон дронлари ва ракеталари Саудия Арабистонининг Эл-Харж ҳудудидаги АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари ва парвоз ходимлари яшайдиган турар жой мажмуасига зарба берганини маълум қилди.
«Бугун биз дронлар ва ракеталар ёрдамида Саудия Арабистонининг Эл-Харж шаҳридаги америкалик учувчилар ва экипаж аъзоларининг қароргоҳига ҳужум қилдик», — деб ёзди Мусави ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳужуми натижасида АҚШнинг 200 га яқин ҳарбий хизматчиси жабрланган ёки зарба остида қолган, улар орасида кўплаб қирувчи самолёт учувчилари ҳам бор.
