Буюк Британия қироли апрел охирида АҚШга ташриф буюради

Буюк Британия қироли апрел охирида АҚШга ташриф буюради

Буюк Британия қироли апрел охирида АҚШга ташриф буюради ва Трамп билан музокаралар ўтказади.

Букингем саройи Чарлз III ва қиролича Камилланинг Вашингтонга сафарини тасдиқлади. Оқ уйда улар шарафига зиёфат берилади, шунингдек, монарх Конгресс олдида нутқ сўзлайди.

Маълумотларга кўра, дастурнинг бошқа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда. Музокаралардан сўнг, қироллик оиласи Британиянинг Шимолий Атлантикадаги денгиз орти ҳудуди бўлган Бермуд оролларига ҳам тўхтаб ўтиши кўзда тутилган.

Давлат ташрифлари бўйича қарорни ҳукумат қабул қилади. Эрон билан уруш туфайли юзага келган кескинлик фонида сафар ҳақидаги расмий эълон кечиккан бўлса-да, амалий тайёргарлик жараёни тўхтамаган. Жорий йилда Қўшма Штатлар Британиядан мустақил бўлганлигининг 250 йиллигини нишонлайди.

Бундан ташқари, Карлнинг Қўшма Штатларда яшовчи ўғли – шаҳзода Гарри билан кўришиш-кўришмаслиги жамоатчилик қизиқишига сабаб бўлиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: