Москвада 7 ёшли қизча онасига аччиқ қилиб унинг 88 минг долларини кўчага отиб юборди
Москва марказида етти ёшли қиз онаси билан юзага келган келишмовчиликдан сўнг, ичида 88 минг доллар бўлган сумкани деразадан кўчага отиб юборди, деб ёзади “ПравилаМаg” нашри.
Воқеа пойтахтнинг Мешчанский туманида содир бўлган. Маълум қилинишича, 2018-йилда туғилган қиз онаси билан жанжаллашиб қолган ва унинг катта миқдордаги маблағи бўлган сумкасини деразадан ташлаган. Кўчага ташланган сумкани ўсмирлар топиб олган. Улар маблағнинг бир қисмини ўзларига олган ва 5 минг доллар миқдоридаги қисмини эса ёқиб юборган. Қайд этилишича, дастлабки суммадан 83 минг доллар қолган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тафсилотларга ойдинлик киритилгач, барча маблағ эгасига қайтарилиши билдирилган.
