Ўзбекистонлик футболчи ноёб натижа қайд этди
Ҳозирги кунда Ироқнинг «Эрбил» клуби сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз 24 соат ичида икки учрашувда иштирок этди. Дастлаб, 30-март санасида Тошкентда ФИФА Series мусобақаси доирасида ўтказилган Ўзбекистон 0-0 Венесуэла учрашувининг 90-дақиқасида Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушиб, пеналтилар сериясида ўз зарбасидан унумли фойдаланди.
Орадан бир кун ўтиб, Шерзод Темиров Ироқ Юлдузлар Лигасининг 25-туридан ўрин олган «Эрбил» – «Ал Завраа» баҳсининг танаффусида Кристофер Жон Повейнинг ўрнига майдонга тушди ва 45 дақиқа давомида майдонда ҳаракатланди. МТЖ ўйини 30-март соат 19:00га старт олган бўлса, “Эрбил” иштирокидаги баҳс эса 31-март 17:00да ўтказилди. Шундай қилиб, Темиров 24 соат давомида икки баҳсда иштирок этишга улгуриб, қизиқарли ва ноёб натижа қайд этди.
