Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида “Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида “Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р. фуқаро А.А.га танишлари ёрдамида “виза” ҳужжатларини тайёрлаб бериб, “Умра” зиёратига юбориши эвазига 1 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, унга “виза” ҳужжатларини тайёрлаб бериб, “Умра” зиёратига юбориши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ш.Я.нинг ишончига кириб, уни Саудия Арабистонига бориши учун “виза” ҳужжатларини тайёрлаб, “Умра” зиёратига юбориши эвазига 1 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Гулистон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Б. (муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган) 1 000 АҚШ доллари эвазига фуқарони “Умра” зиёратига юборишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш

департаменти

Дўстларингизга ҳам юборинг: