Абдуқодир Ҳусановни роса кетмони учди!
Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор эътироф этилди — у Манчестер Сити жамоасининг март ойи учун энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Ёш ҳимоячи жамоага қўшилганидан бери барқарор ва ишончли ўйини билан мухлислар ҳамда мутахассислар эътиборини қозониб келмоқда. У ҳимоя чизиғидаги ҳаракатлари, позицион ўйини ва совуққонлиги билан “шаҳарликлар” сафида муҳим фигурага айланиб улгурди.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов бу совринни учинчи бор қўлга киритмоқда. У аввал ҳам 2025 йил февраль ва 2026 йил январь ойларида жамоанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган эди. Бу эса унинг қисқа вақт ичида жамоада қай даражада муҳим ўрин эгаллаганини кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, Ҳусановнинг бундай барқарор ўйини уни нафақат клуб, балки миллий терма жамоа учун ҳам муҳим ўйинчига айлантирмоқда. Агар у шу суръатда давом этса, яқин келажакда Европанинг энг кучли ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин.
