Блогер фил ўлишига сабабчи бўлди

Блогер фил ўлишига сабабчи бўлди

Ҳиндистонда россиялик блогер томонидан фотосессия учун пушти рангга бўялган фил стрессдан ўлиб қолди Ушбу суратга олиш жараёни ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилиниб, қиз ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айбланган ва уни жавобгарликка тортиш талаблари билдирилган.

“НДТВ” хабарига кўра, фил 70 ёшда бўлган ва маҳаллий ҳокимият унинг ўлими табиий сабабларга боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирган. Бироқ кўпчилик ҳайвон “пушти” фотосессиядан кейинги стрессдан ўзига келолмаган, деган фикрдалиги маълум қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: