Даврон Эргашев: «Санъаткорлар ҳам солиқ тўлаши керак»(видео)

Даврон Эргашев: «Санъаткорлар ҳам солиқ тўлаши керак»(видео)

Даврон Эргашев санъаткорлар фаолияти ва солиқ масаласига ўз муносабатини билдириб, бу борада алоҳида имтиёз бўлишига қарши эканини айтди.

Унинг фикрича, санъаткорлар тўй ва турли тадбирларда қисқа вақт ичида сезиларли даромад топади ва буни яшириш тўғри эмас.

Хонанда шундай дейди: улар баъзан 15–20 дақиқага чиқиб, яхши ҳақ олади, оддий одамлар эса бир ой ишлаб шунча пул топади. Шу сабабли санъаткорлар ҳам солиқ тўлашдан четда қолмаслиги керак.

Шунингдек, у бозорчилар, тадбиркорлар ва бошқа меҳнаткашлар солиқ тўлаётган бир пайтда санъаткорлар ҳам умумий тартибга амал қилиши лозимлигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: