Даврон Эргашевга Азиз Раметовдан жавоб (Видео)
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб шоу-бизнес вакиллари учун «эркин ҳаёт» тугаб, ҳар бир хизмат назоратга олиниши кутилмоқда. Лойиҳага кўра, ижрочилар ҳар бир тўй, юбилей ёки тадбирни «Soliq» мобил иловасига киритишлари шарт. Солиқ миқдори санъаткорнинг рейтинги (тоифаси) ва тадбир ўтказиладиган жойга қараб белгиланади. Маълумотларни иловага киритмаслик лицензия талабларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва лицензия бекор қилинишига сабаб бўлади.
Янги тартиб санъаткорларни икки лагерга ажратиб қўйди. Хонанда Даврон Эргашев санъаткорларнинг пуллари кўплигини айтиб мақуллаб чиққан бўлса, бунга жавобан актёр ва хонанда Азиз Раметов кескин муносабат билдирди.
Баъзи ижодкорлар «Оёқ кийимим 2000 доллар» деб мақтанишнинг оқибати шундай бўлишини таъкидласа, бошқалари соҳадаги кичик ва ўрта даражадаги санъаткорлар учун бу тизим оғирлик қилишидан хавотирда.
