Эронда шу йигит қатл этилди. Сабаби эса..
Эрон суди январь ойидаги оммавий тартибсизликларда иштирок этган Амирҳусайн Ҳатамига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди. Бу ҳақда Эрон суд тизимининг расмий ахборот агентлиги — Mizan хабар бермоқда.
18 ёшли Ҳатамига нисбатан чиқарилган ҳукм Олий суд томонидан тасдиқланган ва апелляция рад этилгандан сўнг, пайшанба куни амалга оширилган. Суд ҳужжатларига кўра, йигит қуйидаги оғир жиноятларда айбдор деб топилган: Теҳрондаги махсус тартибли ҳарбий иншоотга ноқонуний бостириб кириш, давлат мулкини ёқиб юбориш ва ҳарбий мулкни вайрон қилиш; ҳарбий объектдаги қурол-яроғ ва ўқ-дориларни қўлга киритишга ҳаракат қилиш.
Эрон суд ҳокимиятининг таъкидлашича, Ҳатами тергов жараёнида барча айбловларга иқрор бўлган. Бироқ, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бундай «иқрорликлар» босим остида олиниши мумкинлигидан тез-тез хавотир билдириб келади.
