Мусулмон давлатлари Исроилнинг ўлим жазоси ҳақидаги янги қонунини кескин қоралади
Саудия Арабистони, Миср, Иордания, Индонезия, Покистон, Туркия, Қатар ва БАА ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот бериб, Исроил қабул қилган қонунни «хавфли эскалация» деб баҳолади. Уларга кўра, ушбу қонун Ғарбий соҳилда ўлим жазосини қўллашга йўл очиб, амалда фаластинликларга қарши ишлатилиши мумкин. Шунингдек, вазирлар бу қарорни «дискриминацион» деб атаб, у минтақадаги кескинликни янада кучайтиришини таъкидлади. Халқаро ҳамжамиятдан вазиятни ёмонлашувини тўхтатиш ва жавобгарликни таъминлаш учун чораларни кучайтириш талаб қилинди.
