«Пахтакор»нинг ироқлик ҳимоячиси: «Мени қўллаб-қувватлаётган барча ўзбекистонликларга катта раҳмат»
Ҳозирда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилаётган Заид Таҳсин мазкур беллашувда тўлиқ ҳаракат қилди. УзА журналисти Карим Худайқулов 25 ёшли марказий ҳимоячидан мундиал йўлланмаси қўлга киритилганидан кейинги таассуротлари ҳақида сўради.
«Мени қўллаб-қувватлаётган барча ўзбекистонликларга катта раҳмат. Жуда меҳрибонсизлар. Бизнинг қувончимизни сўз билан ифодалаб бўлмайди. 40 йил давомида Жаҳон чемпионатига бормаганимиздан сўнг энди биз буни амалга оширмоқдамиз!», – деди Таҳсин.
Маълумот ўрнида, Ироқ Жаҳон чемпионатида «И» гуруҳида Франсия, Норвегия ва Сенегалга қарши учрашувлар ўтказади.
