Роналду энг кўп даромад қилган спортчилар рўйхатида Мессидан устун келди

Роналду энг кўп даромад қилган спортчилар рўйхатида Мессидан устун келди

Афсонавий америкалик баскетболчи Майкл Жордан Sportico талқинига кўра барча даврларнинг энг кўп даромад қилган спортчисига айланди, деб хабар беради Sports.kz.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда Жордан тахминан 275 миллион доллар ишлаб топган ва унинг умумий фаолиятидаги даромади 3,28 миллиард долларга етган. Инфляция ҳисобга олинганда бу кўрсаткич 4,5 миллиард долларни ташкил қилади.

62 ёшли Жорданнинг асосий даромад манбаи ҳанузгача Nike билан ҳамкорлиги бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳамкорлик 1984 йилда, у НБАга энди қадам қўйган пайтда бошланган. Айнан Air Jordan бренди туфайли у ҳозирги спорт юлдузларидан ҳам кўпроқ даромад олишда давом этмоқда.

Иккинчи ўринни афсонавий америкалик гольфчи Тайгер Вудс эгаллади — унинг умумий даромади 1,97 миллиард доллар (инфляция билан 2,88 миллиард доллар).

Учинчи ўринда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду жойлашган бўлиб, у ҳозирги кунда дунёнинг энг кўп маош оладиган амалдаги спортчиси ҳисобланади. Унинг умумий даромади 2,09 миллиард доллар (инфляция билан 2,52 миллиард доллар).

Шунингдек, топ-10 рўйхатидан Леброн Жеймс (2,03 млрд), Лионель Месси (1,99 млрд), Арнольд Палмер (1,85 млрд), Жек Никлаус (1,83 млрд), Дэвид Бекхэм (1,68 млрд), Роджер Федерер (1,67 млрд) ва Флойд Мэйвезер (1,57 млрд) ҳам жой олган.

Барча даврларнинг энг кўп даромад қилган спортчилари топ-10 рўйхати:

1. Майкл Жордан — 4,5 млрд / 3,28 млрд доллар
2. Тайгер Вудс — 2,88 млрд / 1,97 млрд доллар
3. Криштиану Роналду — 2,52 млрд / 2,09 млрд доллар
4. Леброн Жеймс — 2,03 млрд / 1,62 млрд доллар
5. Лионель Месси — 1,99 млрд / 1,62 млрд доллар
6. Арнольд Палмер — 1,85 млрд / 885 млн доллар
7. Жек Никлаус — 1,83 млрд / 930 млн доллар
8. Дэвид Бекхэм — 1,68 млрд / 1,26 млрд доллар
9. Роджер Федерер — 1,67 млрд / 1,29 млрд доллар
10. Флойд Мэйвезер — 1,57 млрд / 1,16 млрд доллар

Шу тариқа, Роналду ушбу рейтингда Мессидан юқори ўринни эгаллаб турибди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: