Аламзада Трамп энди ўзиникиларга ташланди!..
WP: Пентагон яна икки нафар юқори мартабали генерални лавозимидан бўшатди
Юқори мартабали ҳарбийларни истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарор Эрон билан давом этаётган можаро фонида қабул қилинди.
3 апрель, The Washington Post: АҚШда нафақат армия штаби бошлиғи Рэнди Жорж, балки яна икки нафар юқори мартабали ҳарбий — генерал Дэвид Ходне ва генерал-майор кичик Уильям Грин ҳам лавозимидан озод этилди.
«Гап октябрь ойида армияни тайёрлаш ва трансформация қилиш қўмондонлигига раҳбар этиб тайинланган генерал Дэвид Ходне ҳамда қуруқликдаги қўшинлар бош капеллани (диний хизмат раҳбари), генерал-майор кичик Уильям Грин ҳақида бормоқда», — дейилади материалда.
Аслида Жорж ўз лавозимида 2027 йилнинг кузигача қолиши керак эди, бироқ Пентагон раҳбари Пит Хегсет бошқача йўл тутишни лозим топди. Юқори мартабали ҳарбийларнинг ишдан бўшатилиши Эрон билан давом этаётган қуролли можаро манзарасида юз бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни Хегсет армия штаби бошлиғи Жоржни зудлик билан истеъфога чиқишга чақиргани хабар қилинган эди.
Бундан аввалроқ, Америка маъмуриятида тез орада кадрлар ўзгариши юз бериши мумкинлиги маълум бўлганди. Жумладан, ФҚБ (ФБР) директори Кэш Пател, АҚШ қуруқликдаги қўшинлари вазири Дэниел Дрисколл ва меҳнат вазири Лори Чавес-Деримернинг алмаштирилиши кутилмоқда.
