Бразилия дунёдаги энг йирик чучук сув ресурслари захирасига эга мамлакат ҳисобланади

Бразилия дунёдаги энг йирик чучук сув ресурслари захирасига эга мамлакат ҳисобланади

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Бразилияда тахминан 5 661 миллиард кубметр чучук сув мавжуд бўлиб, бу уни сув ресурслари билан энг яхши таъминланган давлатга айлантиради. Россия 4 312 миллиард кубметр кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллайди. Кейинги ўринларда Канада (тахминан 2 850 миллиард кубметр), АҚШ (қарийб 2 818 миллиард кубметр) ва Хитой (тахминан 2 813 миллиард кубометр) туради.

Сувнинг катта захиралари чекланган миқдордаги давлатларда жамлангани тобора кучайиб бораётган глобал муаммони кўрсатади: айрим ҳудудларда сув мўл-кўл бўлса, бошқа ҳудудларда — кўпинча талаб энг юқори бўлган жойларда унинг кескин танқислиги кузатилади.

Жаҳон банкининг огоҳлантиришича, агар ҳозирги тенденциялар сақланиб қолса, 2030 йилга бориб жаҳонда сувга бўлган талаб таклифдан 40 фоизга ошиб кетиши мумкин. Бунинг асосий омиллари — аҳоли сонининг ўсиши, урбанизация ва қишлоқ хўжалигининг кенгайишидир.

Иқлим ўзгариши ҳам вазиятни янада оғирлаштирмоқда: у ёғин-сочин режимига таъсир қиляпти ва аллақачон сув танқислигини бошдан кечираётган ҳудудларда — масалан, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг айрим қисмларида қурғоқчиликларнинг тез-тез такрорланишига олиб келмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: