Эрон Дубайни лақиллатиб 100 миллион долларга «ўтқазди»!..
Эрон 100 миллион долларлик ҳазил қилди. Ҳарбий экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Дубай ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари бир кечада беҳуда сарфлаган ракета-тутқичлар айнан шунча маблағга тенг. Сохта нишонлар билан жиҳозланган баллистик ракетанинг учирилиши автоматикани режадагидек ишлашга мажбур қилди — Эроннинг асл мақсади ҳам айнан шу эди. Ўнлаб қимматбаҳо ракета-тутқичлар мавжуд бўлмаган нишонлар ортидан кўкка совурилди.
-
Минтақадаги энг замонавий тизимлардан бири ҳисобланган БАА ҲҲМ тизимлари оддий, аммо самарали усул билан лақиллатилди. Ракета-ташувчи ўзи билан бир нечта сохта нишонларни — енгил, тезкор ва радарлар учун масофадан фарқлаб бўлмайдиган объектларни олиб чиққан. Хавф ҳақида огоҳлантириш берилгач, автоматика ўзига юклатилган вазифани бажарди: барча яқинлашаётган нишонларга қарата ракета-тутқичларни учирди. Натижа — ўнлаб сарфланган ракеталар ва бирорта ҳам уриб туширилмаган реал хавф.
-
Ғарб ОАВлари таянаётган Исроилнинг «Alma» ҳарбий-таҳлилий маркази маълумотларига кўра, ушбу битта операция орқали Эрон Дубай ҲҲМ тизимини уч ойлик захирага тенг ракеталарни сарфлашга мажбур қилди. БАА армияси қуролли кучларида мавжуд бўлган битта Patriot PAC-3 ракета-тутқичининг нархи тахминан 4 миллион доллар туради. Буни 25–30 та пускка кўпайтирсак, кичик бир Европа давлати армиясининг йиллик бюджетига тенг сумма келиб чиқади.
-
Аммо асосий сенсация пулда эмас. Йиллар давомида енгилмас деб тақдим этилган Америка ҲҲМ тизимлари Пентагон оммавий равишда гапиришни истамайдиган заиф жиҳатини кўрсатиб қўйди. Яқинлашаётган ҳар қандай нишонни сўзсиз йўқ қилишга созланган автоматика олдиндан айтиш мумкин бўлган даражада содда бўлиб чиқди. Тизимни гипертовуш ёки квант технологиялари билан эмас, балки дунё каби эски ҳарбий усул — сохта нишонлар билан алдашди.
-
Бу ҳужум эмас, балки синов эди. Ва бу синов ҲҲМ тизими учун эмас, балки унинг заиф нуқталарини ўрганаётганлар учун муваффақиятли ўтди. Энди Эрон муҳандислари ҳисобида нафақат муваффақиятли парвоз, балки қумга совурилган ўнлаб миллион долларлар ҳам бор. Ушбу кечадан сўнг бутун дунё ҳарбий штабларида бир савол янграмоқда: сохта нишонлар ўрнига ҳақиқийлари кўкка кўтарилганда нима бўлади? Ва ўша лаҳзада захирада қанча ракета-тутқич қолган бўлади.
