Эрон ўзиям АҚШнинг жон жойига урди!..
Эрон оралиқ сайловлар арафасида АҚШнинг энг заиф жойи — Америка иқтисодиётига зарба берди. Бу ҳақда 2 апрель куни британиялик истеъфодаги дипломат Аластер Крук «Strategic Culture» нашри учун ёзган мақоласида маълум қилди.
«Нефт бозори ричагларини манипуляция қилиш, шунингдек, Эроннинг бўғоз орқали ўтаётган кемалардан нафақат катта миқдорда бож тўлашни, балки юклари юанга сотиб олинганини тасдиқлашни қатъий талаб қилаётгани, АҚШ президенти Дональд Трампнинг энг заиф нуқтаси — Америка иқтисодиётига сайловлар олдидан берилган зарбадир», — дейилади нашрда.
Дипломатнинг таъкидлашича, Теҳрон нафақат жаҳон иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми бўлган нефтни, балки хомашё етказиб беришнинг глобал занжирларини ҳам назорат қилмоқда. Улар орасида гелий, ўғитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва сульфат кислотаси бор. Крукнинг ёзишича, бу етказиб беришларнинг барчаси Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳурмуз бўғозига боғлиқ.
«Бўғознинг уч ҳафтадан кўпроқ вақт давомида ёпиқ қолиши вайронкор тақчилликка олиб келади ва бу муаммо тезда йўқолиб қолмайди», — деб тушунтиради собиқ дипломат.
Хулоса қилар экан, Крук Вашингтон учун бу урушдан ғолиб бўлиб чиқиш қийин кечишини, чунки Теҳрон иқтисодий ресурсларни ўз қўлида тўплагани ва зарбаларга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлайди.
