Гулираъно Қосимовага қарши «қўзғалон» кўтаришибди!..
«Ҳа, эшитгандик директорликдан бўшаб, 35-мактабга директор муовини бўлиб ўтганини. Кейин айтишларига қараганда, бутун мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар «бунт» қилишибди. «Бундай аёлнинг бизга кераги йўқ», дейишибди. «Бизнинг мактабни ҳам шарманда қилишини истамаймиз», дейишибди. Шундан сўнг ими-жимида қарор бекор бўлибди.
Сўнг уни Бекобод деган қишлоқдаги 40-боғчага мудира қилиб ўтказишган экан… Ғийбатчиларнинг ёки ўша аёлнинг ашаддий душманларининг хабар беришича, Бекобод аҳолиси ҳали унинг келганини билмасмиш. Агар билишса, улар ҳам «кўча»га чиқишармиш…
Битта аёлга шунча юк оғир эмасми?! Ундан кўра шу аёлнинг ишсиз юргани яхши эмасми?! Нима, қорни тўймай қоладими? Тўяди. Аллоҳ ҳар битта бандасини ўзининг ризқ-насибаси билан яратган. Демак, Гулираънонинг ҳам насибаси бор… Бир муддат ишсиз юрсин. Бир муддат ғам-ғуссалардан нари бўлсин, бир муддат эмин-эркин яшасин. Ана шунда ҳаммаси ўз-ўзидан жой-жойига тушиб кетади…»
