Пойга бошланди: Пентагон спецнази Эрон ҳудудига яширинча кирди!

Пойга бошланди: Пентагон спецнази Эрон ҳудудига яширинча кирди!

АҚШ раҳбарияти куни кеча уриб туширилган F-15 қирувчи самолёти учувчисини Эрон қўшинларидан олдинроқ топиш учун Эрон ҳудудига махсус бўлинмаларини (спецназ) юборди. Бу ҳақда 4 апрель куни The Telegraph нашри хабар берди.

Американинг F-15 қирувчи самолёти 3 апрель куни Эрон осмонида уриб туширилган эди. Икки нафар учувчи катапульта қилишга улгурган.

Улардан бири Эрон ҳудудида топилган, иккинчисининг тақдири эса ҳануз номаълум бўлиб қолмоқда. Эрон раҳбарияти Америка учувчисини тирик ҳолда топган кишига 60 минг доллар мукофот ваъда қилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни эрталаб Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) F-15 қирувчиси ва A-10 штурмчи самолёти йўқ қилинганидан сўнг, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонини истеъфога чиқишга чақирган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: