Бу қандай гол? (Видео)
Туркия Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган «Қосимпошо» ҳамда «Кайсериспор» жамоалари ўртасидаги учрашув футбол оламида кам учрайдиган воқеа билан тарихда қолди.
Ўйиннинг 66-дақиқасида мезбонлар дарвозабони Андреас Янниотис ўз жарима майдони яқинидан тўпни рақиб томонга кучли зарба билан тепиб юборди. Майдонга тушган тўп кутилмаганда юқори траектория билан «Кайсериспор» посбони устидан ошиб ўтиб, дарвоза тўридан жой олди. Ушбу гол нафақат стадиондаги мухлисларни, балки бутун спорт жамоатчилигини ҳайратда қолдирди.
Якунда «Қосимпошо» 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Янниотис эса нафақат ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлади, балки учрашувнинг энг яхши футболчисига айланди.
