Самарқандда мудҳиш жиноят: 3 ойдан буён аёлнинг жасади қидирилмоқда (Видеофакт)
Самарқанд вилоятида қарз можароси сабаб ўлдириб кетилган 38 ёшли аёлнинг жасади ҳамон топилмади. Маълум бўлишича, аёл қарз масаласини ҳал қилиш мақсадида таниши билан учрашишга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида аёлнинг таниши томонидан ўлдирилгани ва жасади каналга ташлаб юборилгани маълум бўлган. Бироқ, кенг қамровли қидирув-қутқарув ишларига қарамасдан, уч ойдан буён марҳуманинг жасадини сув тубидан топишнинг имкони бўлмаяпти.
