Туз истеъмолининг кўплиги юрак саломатлигига хавф яратади

Туз истеъмолининг кўплиги юрак саломатлигига хавф яратади

Муттахассислар огоҳлантиришича, кундалик рационда туз миқдорини кўп истеъмол қилиш юрак етмовчилиги ривожланиши эҳтимолига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Vanderbilt University Medical Center олимлари шу натижага келди.

Тадқиқот учун 25 мингдан ортиқ инсоннинг соғлиқ маълумотлари таҳлил қилинди. Уларнинг хулосасига кўра, кунлик 4200 миллиграмм натрий истеъмол қилиш (тавсия қилинган миқдор 2300 миллиграмм) юрак етмовчилиги ривожланиши хавфини тахминан 15 фоизга оширади. Бу оддий қадамлар орқали ҳам организм учун салбий оқибатларнинг олди олиниши мумкинлигини кўрсатади.

Муаллифлар қайд этадики, натрий миқдорини озгина пасайтириш ҳам сезиларли самара беради. Ҳисоб-китобларга кўра, кундалик истеъмолни 4000 миллиграммгача тушириш касалликка чалиниш хавфини 6–7 фоизга камайтиради.

Шу боис тадқиқотчилар туз истеъмолини камайтириш бўйича ижобий чора-тадбирларни жорий этиш лозимлигини таъкидлашмоқда. Бу нафақат юракни ҳимоя қилади, балки умумий соғлиқни яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Муттахассислар аҳолига кундалик рационда туз миқдорини назорат қилиш ва соғлом овқатланиш одатларини шакллантиришни тавсия қилишмоқда. Бу оддий профилактика чоралари юрак касалликларини олдини олишда катта аҳамиятга эга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: