Аёл ўз турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлган шахсни шарманда қилди (Видеофакт)
Тармоқларда навбатдаги оилавий низо билан боғлиқ кўнгилсиз воқеа тасвирлари пайдо бўлди. Тарқалган хабарларга кўра, аёл ўз турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганликда гумонланган шахсга нисбатан жисмоний куч ишлатган.
Ҳозирча воқеанинг аниқ манзили ва қачон содир бўлгани ҳақида расмий маълумотлар мавжуд эмас. Тасвирлардаги шахсларнинг кимлиги ўрганилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзбошимчалик билан «суд» қилиш ёки шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш қонун билан жазоланади.
