Баннерлар билан кутиб олинган чақалоқ!
Жанубий Кореянинг кичик шаҳарчасида 17 йил ичида илк бор чақалоқ дунёга келди. Бу эса мамлакатда туғилиш даражаси ўсишда давом этаётган бир пайтга тўғри келди.
19 март куни камбоджалик муҳожир Срейдани ва унинг турмуш ўртоғи Чон Хе Док Чон Еон Жуннинг дунёга келишини хурсандчилик билан кутиб олди. Унинг шарафига Хонсон округидаги Инха-мён шаҳарчаси аҳолиси марказий кўча бўйлаб махсус баннер илди.
Шаҳарда янги туғилган чақалоқни қутловчи баннер (Хонсон тумани томонидан тақдим этилган)да:
“Инха-мён 2026 йилда қабул қилган ўзгача совға. Биз ўғил фарзанд — Чон Ён Жуннинг таваллудини нишонлаяпмиз”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, шаҳардаги ягона мактабга 4 нафар ўқувчи қабул қилинди ва ўқувчиларнинг умумий сони 17 нафарга етди. Бу аҳоли учун нишонлашга арзигулик яна бир демографик ютуқ бўлди.
Инха-мён аҳолиси сўнгги 6 йил ичида 2 600 кишидан 2 000 нафарга камайганди. Бу эса мамлакатдаги энг кам аҳолига эга шаҳарлардан бири бўлиб, бутун дунёда барча маданиятларга мансуб мамлакатлардаги демографик инқироз оқибатларининг яққол намунасидир.
