Эронни ҳақиқадан «жони» бор экан!.. Ёмон ураяпди!..
Хайфада Эрон ракетаси турар жой биносига келиб тушиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 6 апрель куни Reuters агентлиги хабар бермоқда.
«Кўп соатлик интенсив қидирув-қутқарув ишларидан сўнг вайроналар остидан тўрт кишининг жасади олиб чиқилди», — дейилади Исроил фронторти қўмондонлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 5 апрель куни Исроилнинг Хайфа порт шаҳри Эрон томонидан яппасига ракета ҳужумига учраган эди. Эрон ракеталаридан бири турар жой биносига келиб тушган, натижада бир неча киши вайроналар остида қолиб кетган эди.
Хайфанинг ўққа тутилиши Исроилнинг марказий ҳудудларини ҳам қамраб олган кенг кўламли ҳужумнинг бир қисми бўлди.
