«Ҳиндча чегара пости»: Ҳиндистон давлат чегараларини ҳимоя қилиш учун илон ва тимсоҳлардан фойдаланишни режалаштирмоқда
Ҳиндистон чегара қўшинлари мамлакатнинг Бангладеш билан чегарадош мураккаб ҳудудларини қўриқлаш учун ёввойи рептилиялардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. The Hindu нашрининг чегара хизмати фармойишига таяниб хабар беришича, ушбу ташаббус анъанавий тўсиқларни ўрнатиш имконсиз бўлган ҳудудларга қаратилган.
Бангладеш билан чегаранинг айрим қисмлари ботқоқликлар, дарёлар ва ўтиб бўлмас ўрмонлардан иборат. Бу ерларда темир панжаралар ёки электрон кузатув тизимларини ўрнатиш ҳамда сақлаш техник жиҳатдан ўта мураккаб ва қимматга тушади. Шу сабабли, илонлар ва тимсоҳлардан «табиий тўсиқ» сифатида фойдаланиш таклиф этилмоқда.
