Ўзбекистон термаси ЖЧ-2026’да камида қанча пул ишлаши айтилди
Миллий жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади ва тахминан 10 миллион доллар даромад олиши кафолатланган.
ФИФА турнирга тайёргарлик кўриш учун ҳар бир жамоага 1,5 миллион доллар тўлайди. 33-ўриндан 48-ўрингача бўлган ва ўз гуруҳидан чиқмаган жамоалар 9 миллион доллар, 17-ўриндан 32-ўрингача бўлган жамоалар эса 11 миллион доллар олади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10,5 миллион доллар олиши кафолатланган. Агар улар ўз гуруҳидан чиқиб, плей-оффга ўтса, бу миқдор 12,5 миллион долларгача ошиши мумкин.
2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади: турнир 11 июнда бошланади ва 19 июлда тугайди.
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатида иштирок этади; жамоа Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси билан биргаликда К гуруҳида. Ўзбекистон жамоаси ўзининг биринчи ўйинини 18 июнда Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади.
