Эрон сочиб ташлади. Рости шунда!..

Эрон сочиб ташлади. Рости шунда!..

Эрон Исроилнинг кўп босқичли ракетага қарши мудофаа (РҚМ) тизимини ёриб ўтишнинг самарали усулини топди. Бу ҳақда Американинг «The War Zone» (TWZ) нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, беш ҳафталик ҳарбий ҳаракатлар давомида Эрон Исроил йўналишида 500 дан ортиқ баллистик ракета учирган бўлиб, уларнинг камида 30 таси кассетали жанговар қисмларга эга бўлган.

«Кассетали ўқ-дориларга эга ракеталарни оддий жанговар каллакли ракеталардан ажратиш жуда қийин, балки суббоеприпаслар (кичик бомбалар) сочилмагунча бунинг иложи йўқдир. Бу мудофаа тизимлари учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради», — дейилади материалда.

Эрон тахминан 7 км баландликда парчаланиб, 20 дан 80 тагача суббоеприпас ташлайдиган ракеталарни ишлаб чиққан. Ушбу кичик қисмлар диаметри 7 дан 27 км гача бўлган майдонни қамраб олади. Бу ҳолат битта нишонни ўнлаб кичик нишонларга айлантиради ва Исроил РҚМ тизимини самарали тарзда четлаб ўтиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 6 апрель куни Тель-Авив ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Эроннинг оммавий зарбасини ўтказиб юборган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: