Эй-й, боҳорни қоқ белида қор!!!

Эй-й, боҳорни қоқ белида қор!!!

Қозоғистонда ҳаво ҳарорати пастлаб, қор ёғиши кутилмоқда, мамлакатда 7, 8 ва 9 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди. Бу ҳақда “Казгирдромет” синоптикларига таяниб Tengrinews хабар берди. Метеорологлар таъкидлашича, Қозоғистоннинг аксарият аҳолиси баҳорга хос беқарор об-ҳавони ҳис қилади.

“Ёмғир ёғади, шимолда ва шимоли-ғарбда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, ғарб ва жанубда вақти-вақти билан кучли ёмғир, шимолда эса кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда. Республика бўйлаб шамол кучаяди, Қозоғистон ғарби ва жанубида дўл ҳамда бўрон кузатилади”, деди синоптиклар.
Таъкидланишича, мамлакат шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Қозоғистон шимолида, шимоли-ғарбида ҳаво ҳарорати кундузи 3-15 даража илиққача пасайиши прогноз қилинган. Ўзбекистонда ҳам 7 апрель куни ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: