«Ҳозир сени ўлдираман!»: Мактабга бостириб кирган аёл жанжал кўтарди (Видео)

«Ҳозир сени ўлдираман!»: Мактабга бостириб кирган аёл жанжал кўтарди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда мактаблардан бирида содир бўлган жанжалли воқеа тасвирлари тарқалди. Ғазаб отига минган аёл ўз ўғли учун қасос олиш мақсадида синфхонага бостириб кирган. Видеода аёлнинг худди ваҳший ҳайвондек парталарни ағдараётгани ва қўрқувдан титраётган болага ташланаётгани акс этган.

Энг ачинарлиси, воқеа содир бўлаётган пайтда атрофдаги катта ёшли инсонлар вазиятга аралашмай, шунчаки кузатиб туришган. Гўдак кўз ёшлари билан ёрдам сўраб ёлворишига қарамай, ҳеч ким қутурган аёлни тўхтатишга жазм қилмаган. Ушбу ҳолат нафақат мактаб хавфсизлиги, балки жамиятдаги лоқайдлик муаммосини ҳам яққол кўрсатиб берди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: