Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда 114 нафар жабрланувчи шифохоналарда даволанмоқда. Уларнинг 14 нафари оғир аҳволда, яна 26 нафарининг ҳолати ўрта оғир деб баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Бунга жавобан Теҳрон ракета зарбалари билан жавоб қайтарган.

Шунингдек, кескинлик ортидан минтақадаги айрим давлатлар ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпгани хабар қилинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: