Ўзбекистон йўлларида ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланади
Сенат томонидан маъқулланган янги қонун билан йўлларни пулли ёки бепул этиб белгилаш тартиби мустаҳкамланди.
Бу ва соҳадаги махсус ваколатлар Автомобиль йўллари қўмитасига топширилди.
Шунингдек, оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши эндиликда фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилиши белгиланди.
