БАА Эрон ҳужумларидан сўнг мамлакат «ғалаба қозонганини» маълум қилди

БАА Эрон ҳужумларидан сўнг мамлакат «ғалаба қозонганини» маълум қилди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти маслаҳатчиси уруш бошидан бери давом этаётган мунтазам Эрон ҳужумларидан сўнг мамлакат «ғалаба қозонганини» маълум қилди.

«Биз суверенитет ва қадр-қимматимизни ҳимоя қилган, хоинлик билан қилинган тажовуз қаршисида ютуқларимизни асраб қолган миллий мудофаамиз туфайли ғалаба қозондик», — деди Анвар Гаргаш.

«Бугун биз минтақадаги мураккаб вазиятни бошқариш, каттароқ таъсир кучига, вазиятни чуқурроқ англашга ҳамда келажакка таъсир кўрсатиш ва уни шакллантириш учун мустаҳкамроқ имкониятларга эга бўлган ҳолда олдинга интилмоқдамиз», – дея қўшимча қилди Гаргаш.

Мамлакат Мудофаа вазирлиги уруш бошланганидан бери қайтарилган Эрон ҳужумлари ҳақида мунтазам равишда ҳисобот бериб келади. Сешанба куни эълон қилинган янгиланган маълумотларда қуйидаги рақамлар келтирилган: 2221 та дрон, 26 та қанотли ракета ва 520 та баллистик ракета, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: