Энди Трамп билан Нетаньяху ўртасида жангу жадал!.. «Бадални сен тўлайсан!» «Йўқ, сен!!!»
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳга рози бўлиб, Исроилни юқори бадал тўлашга мажбур қилмоқда, деб ёзади Исроилнинг Ynet портали.
«Трамп Исроилни ўт очишни тўхтатиш учун бадал тўлашга мажбур этмоқда. Бу сулҳ уни ўз сўзида туриш ва Эрон учун ‘жаҳаннам дарвозаларини’ очиш мажбуриятидан халос қилди», — дейилади материалда.
Нашрнинг ёзишича, Исроил Ливанда «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳарбий ҳаракатларни энг қизғин паллада тўхтатишга мажбур бўлган.
«Ваҳоланки, Ливан жанубидаги ҳужум ҳали биринчи босқичда эди, Ливаннинг қолган қисмида эса ‘Ҳизбуллоҳ’ ҳамон фаол ва Исроилга ракеталар отмоқда», — дея шикоят қилган муаллиф.
Чоршанбага ўтар кечаси АҚШ Президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ва Эрон икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш режимига келишиб олганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эрондан 10 банддан иборат таклиф олган ва бу музокаралар учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
