Ўзбекистонлик «тадбиркор»лар “ҳаводан” пул топишмоқдами? Қанча?
Ўзбекистонда “ҳаводан” 2 млрд сўм ҚҚС олишга эришганлар ушланди. Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ шахслар томонидан қалбаки ҳужжатлар орқали сохта товар айланмаси яратилгани аниқланди. Улар 20 млрд сўмлик фаолиятни қоғозда кўрсатиб, 2 млрд сўм ҚҚСни ноқонуний равишда қайтариб олишга эришган.
Мазкур хизмат учун 340 млн сўм талаб қилинган бўлиб, пулни олиш жараёнида гуруҳ аъзолари қўлга олинган. (https://daryo.uz/G4eyD8tvg)
Ушбу ҳолатда сохта шартномалар ва бир нечта электрон ҳисоб-фактуралардан фойдаланилган.
Ҳозирда 4 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ҳолат юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
