Пазешкиён: 14 миллиондан ортиқ эронлик мамлакат ҳимоясига тайёр

Пазешкиён: 14 миллиондан ортиқ эронлик мамлакат ҳимоясига тайёр

Эрон президенти Масъуд Пазешкиён мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган фуқаролар сони 14 миллиондан ошганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, «Эрон учун жон фидо қилиш» шиори остида ўтказилаётган кампания доирасида миллионлаб инсонлар ўзини мамлакат ҳимоясига тайёр деб эълон қилган.

Аввалроқ, Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф ҳам тахминан 7 миллион нафар фуқаро қурол олиб мамлакатни ҳимоя қилишга тайёрлигини айтган эди.

Маълум қилинишича, мазкур кампания мамлакатда миллий бирликни кучайтиришга қаратилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: