Қозоғистонда ит боқувчилар учун махсус солиқ жорий этилиши мумкин

Қозоғистонда ит боқувчилар учун махсус солиқ жорий этилиши мумкин

Депутатлардан бири Испания каби давлатлар тажрибасига таяниб, итларни солиқ идораларида рўйхатдан ўтказиш таклифини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, бундай чора фуқаролар масъулиятини ошириш билан бирга, маҳаллий бюджетни тўлдириш ва қаровсиз ҳайвонлар муаммосини ҳал қилишга хизмат қилади.

Мамлакат иқтисодиёт вице-вазири қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга қадар ўрганишга ва аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Солиқ миқдори ҳайвоннинг зотига қараб белгиланиши таклиф қилинмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: