Соққасини олганлар яллода, берганлар эса… (Видео)
Бошини чангаллаб, кўзларидан ёш оқизиб, нима қилишини билмай, бировдан ёрдам сўролмай у ёқдан-бу ёққа югуриб юрибди. Ахир, унинг бошини айлантириб ташлашган, кўзини кўр қилиб қўйишган эди. У бор-будини берган… «Мен ҳам ватанли бўлдим, энди мени ҳам бошпанам бор», дея керак бўлса тўй ҳам қилиб берган. Ана энди эса ҳаммаси бир лаҳзада ҳавога учди… Уйини сув олди!
