Тарихий лаҳзалар: Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолиятини расман бошлаб берди
“Шуни мамнуният билан етказмоқчиманки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Кенгаш аъзоларига самимий салом йўллаб, ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бугунги учрашув шунчаки навбатдаги мулоқот эмас, бу — ниятларимиз тизимга солинадиган он. Бу — ишончимиз амалда бўй кўрсатадиган лаҳза”, деди Саида Шавкатовна.
Президент администрацияси раҳбари Кенгаш йиғилишида тўлиқ инглиз тилида, мутлақо равон ва пухта нутқ сўзлади. Бу, аввало, халқаро мулоқот маданиятининг юксаклигини, шунингдек, Ўзбекистон вакилларининг глобал майдонда ўз позицияларини эркин ва ишончли ифода эта олишини кўрсатди.
Мазкур чиқиш мамлакатнинг очиқлиги, ҳамкорликка тайёрлиги ва халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган изчил сиёсатини акс эттирди.
