Уларни ўлдим деганларига ишониб бўлмайди! Press TV: АҚШ ва Исроил НПЗга ҳужум қилиб, сулҳни бузди!..

Уларни ўлдим деганларига ишониб бўлмайди! Press TV: АҚШ ва Исроил НПЗга ҳужум қилиб, сулҳни бузди!..

АҚШ ва Исроил ҳарбийлари Эрон жанубидаги нефтни қайта ишлаш заводига (НПЗ) ҳужум қилиб, ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш режимини бузди. Бу ҳақда 8 апрель куни Эроннинг Press TV телеканали хабар берди.

«Америка-Исроил кучлари сулҳ шартларини бузган ҳолда, Лаван оролидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирди», — дейилади телеканал хабарида.

Чоршанба куни Эрон Миллий нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш компанияси ҳам Лаван оролидаги объектлар рақиблар томонидан ҳужумга учраганини тасдиқлади. Бироқ, ўша пайтда зарба айнан қайси томон (АҚШ ёки Исроил) томонидан берилгани аниқлаштирилмаган эди.

Шу билан бирга, Эроннинг Mehr агентлиги мамлакатнинг Хузистон провинциясидаги нефтни қайта ишлаш заводида ҳам портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: